Хитой пойтахти хавфсизлик хизмати ерости транспорт йўлагига ўқотар қурол ва ўқ-дорилар олиб ўтишга уринган аёлни қўлга олишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда Sina ахборот портали.

Маълумотларга кўра, Гунчжуфэнь бекатига кираверишда йўловчилардан бирининг сумкаси интроскоп орқали текширувдан ўтказилганда, кўринишидан қуролга ўхшовчи қурилма борлиги аниқланган. Шундан сўнг, бекат қўриқлаш хизмати аёлни ушлаб, полицияга топширишга қарор қилган. Кейинроқ аниқланишича, унинг шахсий буюмлари орасида пистолет, қисмларга бўлинган винтовка ва 50 та ўқ борлиги аниқланган. 

Ҳозирда, гумонланувчи ҳаракатининг сабаби аниқланмоқда. 

Қайд этиш жоизки, Хитойда қурол-яроғлар савдосига нисбатан қаттиқ талаблар амал қилади. Хусусан, ҳақиқий бўлмаган ўйинчоқ қуролнинг ўқ отган вақтдаги кинетик энергияси 1,8 Жоулда ошса, у ҳақиқий деб ҳисобланади.