Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони Акин Ўзтурк мамлакатдаги тўнтарувга уринишда иштирок этмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маҳаллий ОАВ, шу жумладан NTV телеканали Ўзтюркнинг айбловларга қарши айтган сўзларини келтириб ўтди.

"Мен 15 июлдаги тўнтарувга уринишни режалаштирган ёки уни бошқарган одам эмасман. Мен буни ким қилганини билмайман", деб айтди Ўзтурк.

Бу орада Anadolu турк давлат ахборот агентлиги Ўзтурк тўнтарувга уринишни ташкиллаштирганини тан олганини маълум қилди.