Оқ уй маъмурияти АҚШ Олий судига мамлакат президенти Барак Обаманинг иммиграция режаси қонунийлигига доир ишни қайта кўриб чиқишни сўраб, мурожаат қилди. Бу ҳақида Reuters маълум қилди. 

Америка президентининг маъмурияти тахминан 4 миллион муҳожирни мамлакатдан депортация қилинишдан ҳимоя қилишга уринмоқда. 

Ўтган ойда АҚШ Олий суди Барак Обаманинг 2014 йилда тузилган режасини қўллаб-қувватламади. Мазкур режа миллионлаб муҳожирлар учун ишлаш имкониятини яратишни кўзда тутади.