"Одноклассники" ижтимоий тармоғи дастурларнинг заиф жойларини топиш бўйича халқаро дастур HackerOne’даги биринчи йил иштирокига якун ясади, деб маълум қилинди компания расмий блогида.    

2015 йил июлда ижтимоий тармоқ сайтнинг ҳам асосий, ҳам мобиль версияларида топилган хатолар учун мукофот тўлаш дастурини ишга туширганди. 2016 йил июлига келиб, компания топилган хатолар учун фойдаланувчилар учун 1 млн рублдан кўпроқ ҳақ тўлаган. 

Йил давомида компаниянинг хизмат кўрсатиш жамоасига хатолар ҳақида 1328 та хабар келган, бироқ улардан 167 нафаригина ҳақиқий деб топилган. Ҳаммаси бўлиб дастурда 140 хакер иштирок этган. 

Ижтимоий тармоқ сиёсатига кўра, HackerOne иштирокчиларига жиддий муаммолар топилсагина мукофот тўланади. Мукофот у ёки бу хатоликни биринчи бўлиб топган мутахасссларга тўланди. Ижтимоий тармоқдаги бир хатонинг ўртача нархи 20 минг рублни ташкил қилаган.   

Аввалроқ Россияда дастурий таъминотлардаги хатолар ҳақидаги маълумотларни сотиш бўйича биржа ишга тушгани маълум қилинганди.