Олмаота полициячилари 1 кунлик иш ҳақларини 18 июль кунги теракт қурбонлари бўлган ҳамкасбларининг оила аъзолари учун ажратишади. Бу ҳақда Олмаота ички ишлар департаменти хизматига асосланиб «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатган.

Шунингдек, Остона ички ишлар департаменти раҳбарияти вакиллари ҳам 1 кунлик иш ҳақларини қурбон бўлган полиция капитани Бауржан Нурмаханбетов, полиция кичик сержанти Максат Салимбаев ва  полиция прапорщики Аян Галиевнинг оила аъзолари учун ажратишган.