БАА вице-президенти ва Дубай раҳбари Шайх Муҳаммад бин Рашид Аль-Мактумнинг Лондон метросида ўтириб кетаётган видеоси тармоқларда оммалашиб кетди. Раҳбарнинг одатий кўйлакда ҳеч кимдан ажралиб турмаган ҳолда кетаётган тасвири Амирлик ижтимоий тармоқларида душанба куни тарқала бошлади. 

Даставвал, Шайх Муҳаммад акс эттирилган қисқача ролик БААнинг кундалик нашри Al-Roeya томонидан твиттерга қўйилди. Видеода Шайх Mile End бекатига яқинлашаётган тирбанд поезддаги йўловчилар орасида жилмайиб кетаётганини кўриш мумкин. 

Шайх Муҳаммад ўзининг табиат, одамларга бўлган муҳаббати билан танилган. Унинг кўп ҳолларда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашиш мақсадида машинасини тўхтатиб туриши ҳам кўзга ташланган.