Озарбайжон президенти Илҳом Алиев республика президенти ваколатини 7 йилгача узайтиришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Алиев бундай таклиф билдирилган "Озарбайжон конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги референдум ҳақидаги акт лойиҳасини мамлакатнинг Конституцион судига юборди.  

Маълум қилинишича, шунингдек, мамлакат конституциясининг 100-моддаси "Озарбайжон Республикаси президенти номзодларига талаблар"да президентликка номзод учун ёш билан боғлиқ чекловларни олиб ташлаш таклиф қилинган.