Бойқўнғир космодромидан учирилган янги "Прогресс МС-03" сериясидаги транспорт кемаси Халқаро коинот станцияси билан туташди, деб хабар бермоқда Парвозларни бошқариш маркази вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.     
Туташиш автоматик равишда кутилмаган ҳодисаларсиз амалга ошди.
 
Кема ХКСга 2,4 тоннадан кўпроқ турли юклар, жумладан, ёнилғи, ҳаво, кислород, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилмалар ва экипаж учун жўнатмалар етказди.

Кема коинот чиқиндилари ва микрометеоритлардан ҳимояланиш ҳамда янги ягона буйруқ-телеметрик тизимлари билан жиҳозланган.