Россия президенти Владимир Путин WADA маърузасида айтилган, россиялик спортчиларнинг допинг намуналари натижаларини яшириш схемасининг асосий ижрочилари аксилдопинг комиссияси тергови якунлангунча ўз лавозимларидан вақтинчалик четлатишларини айтди.  

Путиннинг айтишича, Россиялик спортчиларга қўйилаётган айбловлар "шубҳали номга эга бўлган бир одам кўрсатмаларига қурилган". Тахминларча, гап Москва аксилдопинг лабораториясининг собиқ раҳбари Григорий Родченков ҳақида кетмоқда. У май ойида The New York Times нашрига берган интервьюсида россиялик спортчилар томонидан Сочи Олимпиадасида допинг қўлланганини айтиб берган.  

Путин айнан кимлар четлатилишини айтмаган, бироқ WADA комиссияси охирги маърузасида Россия спорт вазирлигининг барча амалдор шахсларининг бўшатилишини  талаб қилган ва айниқса спорт вазири Виталий Мутконинг допинг-намуналарни яширишдаги ролига ишора қилган.

Путиннинг айтишича, у амалдорларнинг четлатишига жавобан спорт амалдорлари жавобгарлиги ҳақида якуний қарор қабул қилиш учун WADA’дан Россия ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан тергов ўтказилиши учун "далилларга асосланган тўлиқроқ, объективроқ маълумотни" кутиб қолади. 

19 июлда Халқаро Олимпия қўмитаси WADA маърузаси бўйича телефон анжумани ўтказади: бу куни россиялик спортчиларга қарши санкциялар бўйича биринчи қарорлар қабул қилиниши мумкин.