Сингапур ва Малайзия ҳукуматлари икки мамлакат ўртасида темирйўл қурилишини тасдиқлашди. Лойиҳа 2026 йилгача якунланиши режа қилинган.

Икки мамлакат ўртасидаги масофа 300 километр ва автомобилда 4 соатлик йўл. Темирйўл қурилса, Сингапурдан Малайзияга 150 дақиқада етиб бориш мумкин бўлади. Қурилиш ҳақида 2013 йилда хабар қилинган ва унинг 2020 йилгача битиши айтилганди, лекин юзага келган муаммолар сабаб унинг қурилиши олти йилга чўзиладиган бўлди.

«Куала-Лумпурда нонушта қилишингиз, тушликни Сингапурда қилиб, кечки овқат вақти яна Малайзига қайтишингиз мумкиин бўлади»,- дейди Малайзия бош вазири.

Лойиҳанинг аниқ нархи маълум қилинмаган, лекин у 10 миллиард долларга баҳоланмоқда. Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Европа Иттифоқининг қатор қурилиш корхоналари бу қурилишнинг тендерида қатнашмоқчи эканликларини маълум қилишган.