Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер украиналик боксчи Владимир Кличконинг икки яшар қизига ҳазиллашиб сигара таклиф қилди. Кличко бу ҳақда твиттерида маълум қилди. 

"Бу гал қизалоқ куба сигараларига Hasta la vista деди", деб айтди Кличко "Терминатор 2" фильмида айтган машҳур сўзларига иқтибос келтириб. 

Эслатиб ўтамиз, актёр фильмда "Hasta la vista, baby" деган иборани ишлатади. Бу таржима қилинганда "Кўришгунча, қизалоқ" деган маънони беради, яъни "Hasta la vista" испанчадан " Кўришгунча" деганини англатади. Актёрнинг бу ибораси оммалашиб кетганди.

Кличконинг қизи 2014 йилда тўғилган бўлиб, унинг исми Кайя-Евдокия. Қизнинг онаси актриса ва қўшиқчи Хейден Панеттьер ҳисобланади.

Аввалроқ Панеттьер Кличко билан муносабатларига барҳам бераётгани ҳақидаги гапларни инкор қилганди. "Қўлда узукларнинг йўқлиги муносабатлар якунланганини билдирмайди", деб айтганди актриса ҳамда Кличко ва қизи билан тушган суратини чоп этганди. Панеттьер ажойиб оиласи билан бўлиш у учун бахт эканини айтган.