Ташқи савдо, туризм ва хориждаги французлар иши бўйича давлат котиби Маттиас Фекль 2016 йилнинг 20-21 июль кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маттиас Фекль Тошкентда ўтадиган савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида қатнашиш учун ташриф буюради.
У 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашади.

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги молиявий ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказади. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, энергетика, саноат ва туризм соҳаларини янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилади.