Миллиардер Дональд Трампнинг сайлов кампанияси раҳбари Пол Манафорт CNN телеканали эфирида Трампнинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учраганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

Таъкидланишича, воқеа Трамп Нью-Йорк аэропортига кетаётганда юз берган. Миллиардер у ердан Республикачилар партияси қурултойи ўтаётган Кливлендга учиши керак бўлган.

"Менга ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинди", деб айтди Манафорт.

Манафорт воқеанинг бошқа тафсилотларини келтирмаган. 

Аввалроқ Огайо штатидаги Кливленд шаҳрида Республикачилар партиясининг миллий қурултойи бошлангани маълум қилинганди.