Туркия диний ишлар бошқармасининг (Диёнат) маълум қилишича, олиб борилган текширувлар натижасида мамлакатда бўлган ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумонланиб, бошқарманинг 492 нафар ходими ишдан бўшатилди.

"Туркияда Диёнат тузилмасидаги олиб борилган текширувларда мамлакатда амалга оширилган давлат тўнтаришида алоқадорликда гумонланиб, бошқарманинг 492 нафар ходими ишдан бўшатилди”, - дейилади маълумотда. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 15 июль куни тунда ҳарбий тўнтаришга уриниш содир бўлди. Ушбу ҳаракатларда 200 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 1000 дан зиёд фуқаро яраланди.