Расмий Анқара давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчилигида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленни топширишини сўраб АҚШга расмий сўров юборган. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди.

"Биз АҚШга террорчининг (Гулен - таҳр.) топширилиши масаласида мурожаат қилдик ва расмий сўров билан мурожаат қилдик. Адлия вазирлиги 4 папкадан иборат ҳужжатни АҚШга юборган", деган Йилдирим 

Туркияда ҳарбийлар давлат тўнтариши эълон қилганидан кейин президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳарбий тўнтаришнинг ғоявий раҳбари ва ташкилотчиси сифатида айнан Гуленни айтганди. 

Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби Жон Керри Анқарадан бунинг далилларини талаб қилди.

Собиқ имомнинг ўзи эса унга қўйилаётган барча айбловларни рад этган ва аксилконституциявий тўнтаришни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.