Туркияда суд ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айбланаётган 85 нафар генерал ва адмирални ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида  Associated Press маълум қилди

Хабарга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари хали бир неча ўнлаб ҳарбийларни сўроқ қилишмоқда.

Anadolu агентлигининг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар орасида Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони Оқин Ўзтурк ҳам бор, у аввал давлат тўнтаруви ҳаракатида қатнашмаганини билдирган эди. 


Туркия ҳарбий кучларининг бир гуруҳи 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтарувини амалга оширишга ҳаракат қилди. Истанбул ва Анқарада вертолёт ва самолётлар самога кўтарилди, шаҳар кўчаларида танклар ҳаракатга келди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған  FaceTime иловаси орқали халққа мурожаат қилган ва уларни давлат ҳимояси учун кўчага чиқишга чорлади.