Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу 19 июль, сешанба куни Вашингтонга расмий ташриф уюштиради, деб хабар бермоқда Star турк агентлиги.

Таъкидланишича, Човушўғлунинг АҚШга ташрифининг асосий сабабларидан бири АҚШдан Туркияга мамлакатда ҳарбий тўнтарувга уринишни ташкиллаштиришда айбланаётган мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилиниши бўйича музокаралар бўлади.

Аввалроқ Туркия президенти мамлакат ҳукумати бир неча кун ичида АҚШга Гуленнинг берилиши бўйича расмий сўров юборишини айтган.