Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишга бўлган ҳаракатдан кейинги тозалаш ишлари доирасида мамлакат бош вазири Биноли Йилдиримнинг канцеляриясида 257 нафар ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги канцеляриядаги манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, дин ишлари бўйича президиумда яна 492 киши лавозимидан четлатилган.

Бундан олдинроқ Туркия суди 85 нафар генерал ва адмирални ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айблаб ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди.