Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаси бўлган йигирмадан зиёд ОАВларнинг лицензиясини тўхтатди. Бу ҳақда маҳалий «Ҳуррият» газетаси хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, ёпилган ОАВ ичида мамлакатда етакчи ҳисобланган Samanyolu Haber Radyo Anadolu, Hira TV ва Kanal Türk каналлари ҳам бор.

Аввалроқ Гуленга алоқаси бўлган банкнинг ҳам фаолияти тўхтатилган эди. Туркия ҳукумати мамлакатда амалга оширилган тўнтаришнинг ташкилотчиси деб айнан Гуленни кўрсатмоқда. У эса айни вақтда АҚШда истиқомат қилади.