Қуролланган шахслар гуруҳи Туркия шимоли-шарқидаги Трабзон вилояти, Мачка туманида йўл полицияси постига ҳужум уюштирган. Hurriyet хабарига кўра, ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳатланган.

Хабарга кўра, Тошкент вақти билан соат 10:45да номаълум шахслар полициячиларни ўққа тутган. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Куч ишлатар тузилма вакиллари ҳужум қилганларни бартараф этиш бўйича амалиёт ўтказмоқда.