Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Ушбу қарор, монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларда белгиланган вазифалар, жумладан инфляция даражасининг жорий диннамикаси ва унинг кутилаётган кўрсаткичлари, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз параметрларидан келиб чиқиб қабул қилинди, -дейилади Бош молиявий муассаса расмий сайтида.