Ўзбекистонда 19 ва 21 июль кунлари интернет сифати ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбектелеком”га асосланиб Sarkor Telecom хабар бермоқда.

Компания бунга сабаб қилиб Россияда режадан ташқари ўтказиладиган ишларни кўрсатган.

Интернет сифатининг ёмонлашиши тунги соат 01:00дан эрталабки 08:00га қадар кузатилади.