WikiLeaks портали ўз твиттерида Туркиядаги сиёсий ҳокимият тузилиши ҳақида 500 минг ҳужжат ва 300 минг электрон мактуб чоп этишини маълум қилди. 

"Туркиядаги сиёсий ҳокимият ҳақида биз чоп этадиган мақола 100 минг ҳужжатни ташкил қилади? Бу ҳазил бўлса керак. Чоп этиладиган биринчи партия 300 минг электрон мактуб ва 500 минг ҳужжатни ташкил қилади", деб айтилмоқда WikiLeaks’нинг расмий твиттерида.