Жанубий Корея 2018-йилгача Сеул мегаполисининг ракеталарга қарши мудофаасини кучайтиради ва шу билан КХДР томонидан эҳтимолий ҳужумларга қарши чоралар кўрилади, деб хабар бермоқда Ёнхап агентлиги мамлакат мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда. 

Мудофаа вазирлиги Канвондо вилояти ҳарбий базасида жойлашган PAC-2 Patriot зенит-ракета тизимларини, бирмунча самаралироқ PAC-3 тизимларига алмаштиришни режалаштирмоқда. Улар асосан уриб туширишга мўлжалланган бўлиб, жанговар каллакларга эга эмас. 

Агентликнинг қайд этишича, PAC-3 30-40 км баландликда, тегмасдан портлатувчи қурол ёрдамида ракетани уриб тушира олса, PAC-2 ракеталари одатда 15-20 км баландликдаги нишонни бехато уриши мумкин. 

Аввалроқ, Ёнхап агентлиги, КХДР 3та баллистик ракетасининг навбатдаги парвозини амалга оширгани тўғрисида хабар қилган эди. "Скад" русумидаги ракеталар Хванхэ-Пукто вилоятидан Япон денгизи томон учирилган. 

Ракеталарнинг 500-600 км масофага парвоз қилгани, жанублик ҳарбийларнинг фикрича, Жанубий Кореянинг исталган ҳудудидаги нишонга бемалол зарба беришга кифоя қилади.