Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган патронаж ойлиги Жиззах вилоятида ҳам юксак савияда давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 5-оилавий поликлиника жамоаси патронаж ойлигини уюшқоқлик билан ўтказмоқда.

Шаҳарнинг Кўтарма, Кимёгар, Маданият, Раваллиқ, Сайхон, Улуғбек ва Бобур номидаги маҳаллалари ҳудудидаги 35 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган ушбу муассасанинг моддий-техник базаси мустақиллик йилларида бутунлай янгиланди. 

Патронаж ойлигини самарали ўтказишда вилоятдаги 169 қишлоқ врачлик пункти ва 5 оилавий поликлиниканинг 1 минг 200 дан зиёд патронаж ҳамшираси иштирок этмоқда. Улар ойлик давомида ҳудуддаги хонадонларда бўлиб, оиланинг ҳар бир аъзоси саломатлиги тўғрисидаги маълумотларни янгилайди.