Абу-Дабида АҚШ ҲҲК лейтенантининг жасади топилди

Жаҳон 20 Июль 2016 7130
Фото: Seymour Johnson AFB

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабидаги меҳмонхоналардан бирида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари лейтенантининг жасади топилди, деб хабар қилган Пентагон маъмурияти.

Fox News телеканалининг хабар қилишича, 25-ёшли ҳарбий аёл Аниас Тобар ўз хонасида ўлик ҳолда топилган. 

Маълумотларга кўра, у АҚШ ва БААнинг ИШИДга қарши ҳамкорликдаги амалиётида иштирок этаётган бўлган. 

Тобар қирувчи самолётлар ускуналарига хизмат кўрсатувчи дивизион таркибига кирган. 

Абу-Даби полицияси америкалик аёлнинг ўлими сабабларини ўрганмоқда.

Кўпроқ янгиликлар