Афғон ҳарбийлари бир суткада ИШИДнинг 30 га яқин жангарисини йўқ қилди

Жаҳон 20 Июль 2016 5118
Фото: Daily Mail

Афғон ҳарбийлари мамлакат шарқида ИШИД террорчилик гуруҳининг 28 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда ҳарбийлар маълумотига асосланиб, Khaama агентлиги хабар бермоқда.

Операция ИШИД жангарилари фаоллашиб қолган Нангархар провинциясида ўтказилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудда “Толибон” гуруҳи ҳам ҳаракатланади.

Агентликнинг хабар беришича, операция давомида ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари орасидан жабрланган ёки ҳалок бўлганлар ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Кўпроқ янгиликлар