АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Жанубий Хитой денгизида халқаро қонунлар доирасида амалиёт ўтказишни давом эттиради, дея баёнот берган ҲДК штаби бошлиғи адмирал Жон Ричардсон, Хитой ҳарбий базасига ташрифи чоғида. 

"АҚШ ҲДК, халқаро қонунчилик меъёрларига мувофиқ, барча қатори бизга ҳам бирдек кафолатланган, денгиз ва ҳаво кенгликларидан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларимизни ҳимоя қилиш учун амалиётларни бутун дунё бўйлаб ўтказишда давом этади. Бу қоида ўзгармайди", — дея Ричардсон сўзларини келтиради Рейтер агентлиги.