Франция ҳукумати вакили Стефан Ле Фолнинг баёнот беришича, АҚШ ва  Франция, ИШИД террорчи гуруҳи назорати остидаги Мосул шаҳрига биргаликда ҳаво зарбалари беришга ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар қилаяпти Рейтер агентлиги.

Аввалроқ, 20-21 июль кунлари Америка пойтахтида, ИШИДга қарши халқаро коалиция ташқи ишлар ва мудофаа вазирларининг йирик анжумани бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. Унда Ироқнинг Мосул шаҳрини жангарилардан озод қилиш масаласи муҳокама этилади.

Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Мосулда 500 мингдан зиёд инсон истиқомат қилади. Шаҳар, 2014 йил сентябридан бери жангарилар назоратида.