Яманнинг жанубида жойлашган вақтинчалик пойтахт - Адан шаҳри марказида портлаш рўй берди. Бу ҳақида Sky News Arabia телеканали хабар қилди. 

Манбага кўра, портлаш натижасида 4 нафар киши ҳалок бўлган. 

Портлаш Дар ал-Мансур туманидаги назорат-текширув пунктида содир этилган. Берилган маълумотларга кўра, портловчи моддани террорчи-худкуш ишга туширган. 

Воқеага доир бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмаган.