Андижонда "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танлови ғолиблари тақдирланди

Жамият 20 Июль 2016 7615

Куни кеча Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номли вилоят мусиқали ва драма театрида "2016 йилги тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танлови ғолибларини мукофотлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
 “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси - 2016 йил” танловининг ҳудудий  босқичларида 858 нафар битирувчи қизлар “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз”, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” ва “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишларида  ўзларининг бизнес  лойиҳалари билан иштирок этди. Танловнинг вилоят босқичида иштирок этган 48 нафар битирувчи қизларнинг 42 нафарига тақдим этган  лойиҳалари асосида вилоятдаги тижорат банкларининг кредит олиш имкониятини берадиган сертификатлари  топширилди.

Танловнинг вилоят босқичи якунларига кўра, қуйидаги қизлар ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар:  "Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича Гулноза Мамасолиева (Андижон тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежи), Танзила Мадаминова (Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи), "Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича Одинахон Аҳмаджонова (Қўрғонтепа индустриал педагогика коллежи), Зебо Мадихонова (Андижон тумани саноат касб-ҳунар коллежи), "Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича Зиёда Мирзаева (Балиқчи тумани, Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежи), Гавҳарой Абдураимова  (Хўжаобод  транспорт касб-ҳунар коллежи). 

Ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқармаси бошлиғининг ўринбосари  А. Ражабов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси М. Юнусовалар диплом ва эсдалик совғаларни топширдилар.

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон.
 

Кўпроқ янгиликлар