«Манчестер Сити» «Арсенал»нинг испаниялик ҳимоячиси Эктор Бельерин учун расман таклиф жўнатган, лекин лондонликлар томонидан рад жавоби қайтарилган.

Музокараларнинг биринчи босқичидаёқ «Арсенал» 21 ёшли бу  испаниялик футболчиси учун билдирилган ҳар қандай таклифга рози бўлмаслигини билдирган.

Бундан олдинроқ, «шаҳарликлар» жамоасининг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бельеринни ўзи тузадиган янги жамоа сафида кўришни истаётгани ва «Арсенал» бу футболчини қўйиб юбориш учун 43 миллион фунт сўраши ҳақида ёзилганди.

Бундан ташқари, ёзги трансферлар давомида «Арсенал» Бельериннинг трансфери борасида «Барселона» билан ҳам музокара ўтказишдан бош тортган.

Манба: Tribuna.uz