Германиянинг Audi компанияси, тадқиқот ва ишланмалар учун тақсимлаган бюджетининг 1/3 қисмини электромобиллар, рақамли хизматлар ва машиналарни муқобил бошқариш тизимлари соҳасига йўналтиради, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Audi ижрочи директори Руперт Штадлер, автомобилсозлик компаниясининг 20-июль куни бўлиб ўтажак ёпиқ мажлисида янги режасини ошкор қилиши кутилмоқда. Reutersнинг қайд этишича, немис автокомпанияси 2025 йилга келиб, сотилган автомобилларининг чорак қисми электромобилларга тўғри келишини хоҳламоқда. 

Аввал хабар берилганидек, Audi 2018 йилдан бошлаб ҳар йили, хўжалик электр тармоғидан қувватланадиган биттадан электромобиль ёки гибрид машина тақдим этишни режалаштирган. Бу борада, Q6 e-tron кроссовери биринчи бўлади. 

2015 йил сентябрь ойида Франкфуртда намойиш этилган электрли йўлтанламас 435 от кучига эга. У, жойидан қўзғалганда 4,6 сонияда соатига 100 км тезликка эриша олади. Батарея қуввати 500 кмга етиши керак.