Бразилия махсус хизматлари Олимпиада олдидан келиб тушаётган барча таҳдидларни текширмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Юқори тайёргарлик тартиби маҳаллий гуруҳлардан бири ИШИДга вафодорликка қасамёд келтиргани сабабли киритилди.

Гап ўзини "Ансор ал-Хилафа Бразил" деб атайдиган гуруҳ ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жайнейродаги ёзги Олимпиада 5-21 август кунлари бўлиб ўтади.