Икки Муқаддас Масжид раҳбари ва Маккадаги Катта Масжид имоми Шайх Абдураҳмон Ас-Судаис Буюк Британиянинг Престон шаҳрида “Ас-Салом” (“Тинчлик”) мактаби ва масжидини очиб берди

Шайх Абдураҳмон Ас-Судаис бутун дунё мусулмонлари манфаатини қўллаб-қувватловчи Икки Муқаддас Даргоҳ Қўриқчиси Қирол Салмонга миннатдорчилик билдирди. 

У Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси шаҳзода Муҳаммад бин Навафни масжид ва мактаб қурилишидаги ёрдамини юқори баҳолади. Шунингдек ислом динининг хавфсизлик ҳамда тинчликни кучайтиришда, шунингдек барча миллатлар томонидан қадрланишида муқаддас даргоҳларнинг муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Васийлик кенгаши раиси Илёс Пател Қирол Салмонга Шайх Абдураҳмон бин Абдулазиз Ас-Судаисни мактаб ва масжид очишида қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди ва бу Қиролликнинг мусулмонларга ғамхўрлик қилишини намойиш қилишини таъкидлади.