Дунёдаги энг кекса театр актёри, руминиялик Раду Белиган вафот этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Артист 97 ёшида Руминия пойтахти Бухарестдаги шифохонлардан бирида юрак хуружи оқибатида вафот этди. 

Белиган актёрлик фаолиятини 1937 йилда "Жиноят ва жазо" спектаклидаги роли билан бошлаган. Актёр ўзининг узоқ давом этган фаолияти давомида 80 та спектакль ва 30 фильмда роль ижро этган, кўплаб маротаба телевидение ва радиода чиққан. Уч ой олдин ҳам актёр ижод билан машғул бўлган.

2013 йилда Белиган 2016 йилда 101 ёшга тўлиб, ҳали ҳам саҳнага чиқаётган россиялик артист Владимир Зельдиндан ёшроқлигига қарамасдан, Гиннесс рекордлар китобига ижодини давом эттираётган дунёдаги энг кекса профессионал актёр сифатида киритилганди.