Facebook Messenger мессенжерининг ҳар ойлик фойдаланувчилари сони 1 млрдга етди. Бу ҳақда компания матбуот хизматида маълум қилинди.   

Ижтимоий тармоқ мессенжернинг фойдаланувчилар орасида оммабоплигини таъкидлаб ўтди. Facebook маълумотларига кўра, мессенжер ёрдамида ҳар ой 17 млрдан кўпроқ фото юборилади. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳар куни дастур орқали 22 млндан кўпроқ GIF-файллар юборадилар.

Хизмат 250 та стикерлар тўпламини қўллаб-қувватлайди. Бу тўпламлар 4 мингта тасвирни таклиф қилади. Ҳар куни фойдаланувчилар бир-бирлари билан 380 млн та стикер билан алмашадилар.   

"Мен мессенжер орқали фойдаланувчи барча одамларга миннатдорман. Биз ҳамжамиятимизга кейинги миллиард қўшилишини сабрсизлик билан кутамиз", деб изоҳ берди бундай натижага Facebook вице-президенти Дэвид Маркус.

Facebook Messenger ижтимоий тармоқнинг асосий дастуридан кейин иккинчи рақамли энг оммабоп iOS-хизмат бўлди. Ўз навбатида Android-фойдаланувчилар дастурни миллиардан кўпроқ марта юклаб олишган.