Фарғона вилоятидаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сўнгги йилларда вилоятда 283 қишлоқ врачлик пункти ташкил этилди. Уларнинг 61 таси учун янги бинолар қурилди, мавжудлари капитал реконструкция ва таъмирдан чиқарилди. 

Фарғона туманидаги “Шоҳимардон” қишлоқ врачлик пунктида ҳам патронаж ойлиги юксак савияда ташкил этилмоқда. Мазкур ҚВП ҳудуддаги 8 мингдан ортиқ аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатади. 

Ойлик давомида муассасанинг 7 патронаж ҳамшираси ҳудуддаги хонадонларда бўлиб, аҳоли саломатлиги ва касалликни юзага келтириши мумкин бўлган омилларни ўрганиб чиқмоқда. Оналар ва болалар, ўзгалар парваришига муҳтож инсонлар, ёлғиз кексалар, ногиронларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, 2 минг 350 дан ортиқ фертиль ёшидаги аёлларга тиббий маслаҳатлар берилмоқда.