Испаниянинг «Гранада» клуби янги мавсум учун либосларини ўзига хос тарзда намойиш қилди. Улар шаҳардаги ҳайкаллардан форма намойишида фойдаланишди.

Клуб ташкилотчилари одамларга кўринадиган жойлардаги ҳайкалларга «Гранада»нинг янги формаларини кийгизиб чиқишди. Бу эса бутун шаҳар аҳолисининг эътиборини тортди.

 

 

2015/16 йилги мавсумни «Гранада» Испания Ла Лигасида 16-ўринда якунлаб, келаси мавсумни ҳам Премерада ўтказиш имкониятини сақлаб қолганди.