АҚШ Давлат котиби Жон Керри ИШИД террорчилар тўдасига қарши кураш ҳали тугамаслигини таъкидлади.

«ИШИДга қарши курашда анча силжишга эришдик, лекин жанг ҳали тугайдиганга ўхшамайди. Мўсул озод қилинганича йўқ. Лекин ИШИД Ироқнинг аввал ўзи эгалик қилган қисмидан ярмини бой берди»,- дейди Керри.

Жаноб котиб АҚШнинг террочиларга қарши курашдаги «ютуғи» деб Тиқрит, Рамади ва Ал-Фалужа шаҳарларининг озод қилинишини келтирди.