Ливияда ҳаракатланувчи "Бенгазия мудофааси бўлими" гуруҳи жангарилари томонидан бортида Франция махсус хизматларининг 2 ходими бўлган ҳарбий вертолётни уриб туширди. Маҳаллий манбаларда айтилишича, 2 ҳарбий ҳам ҳалок бўлган.

Жангарилар вертолётни йирик калибрли пулемётдан ўққа тутишган.

Маълум бўлишича, вертолёт Ливиядаги қонуний ҳукумат раҳбари, қўмондон Халифа Хафтарга тегишли қўшин таркибида бўлган. Унинг қўшинлари мамлакат шарқидаги Тобрук шаҳрида жойлашган.

Франция ҳукумати вакили Стефан Ле Фоль ҳам франциялик ҳарбийлар бу вақтда Ливияда бўлганини тасдиқлаган.

2011 йилнинг февралида Ливияда 40 йилдан буён ҳокимият тепасида турган Муаммар Каддафининг четлатилишини талаб қилган кучлар исён бошлади. Ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида қуролли қарама-қаршиликлар бошланди. НАТО ўша йили Ливияда ҳарбий кампания бошлади ва ҳаводан зарба беришга киришди.