Франция мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, мамлакат махсус ҳарбий бўлинмасининг 3 нафар хизматчиси Ливиядаги жанговар топшириқни бажариш вақтида ҳалок бўлган. 

"Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан мамлакат қуролли кучларининг 3 нафар унтер-офицери Ливиядаги вазифани бажариш чоғида ҳалок бўлганини чуқур қайғу билан маълум қилади", - дейилади вазирликнинг қисқа хабарида. 

Хабарда, уларнинг қай тарзда ҳалок бўлганига ойдинлик киритилмаган. 

Аввалроқ, Франция ҳукумати расмий вакили Стефан Ле Фоль мамлакат қуролли кучларининг махсус бўлинмаси Ливияда бўлиб турганини тан олган эди.