«Манчестер Сити» «Вест Ҳэм»га 17 ёшли ярим ҳимоячи, Англии U-19 терма жамоаси аъзоси Рис Оксфорд трансфери борасида расмий сўров юборган. 

Бундан олдинроқ Рис лондонликлар жамоаси билан шартномани узайтиришдан бош тортганди.

Telegraph хабарига кўра, Пеп Гвардиола уни ўз жамоаси таркибига жалб қилмоқчи. Футболчи учун 10 миллион фунт таклиф қилиниши кутилмоқда. 

Қайд этиш керакки, «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳам бу футболчи учун қизиқиш билдириб келади ва унинг учун 10 миллион фунт тўлашга тайёрлигини билдирган.

Мино Райола Поль Погба «Ювентус» билан янги шартнома тузиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганидан кейин Оксфорд «МЮ»нинг асосий нишонига айланганди.

Оксфорд ўтган мавсумда Европа Лигасида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди. У ўтган мавсумда жамоаси билан барча турнирларда жами 12 учрашувда ўйнади.

Манба: Tribuna.uz