Microsoft корпорациясининг 2015-2016 молиявий йилдаги якунлари бўйича соф даромади 37,8 фоизга - 16,8 млрд АҚШ долларигача ошди. Бу ҳақда компания маълумот бермоқда.

Компания ўтган молия йилининг IV кварталида 3,1 млрд доллар даромад олди. У ундан олдинги йилда 3,2 млрд зарар кўрган эди.

Microsoft’нинг йиллик тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга - 85,32 млрд долларгача қисқарди. Шу боис бу кўрсаткич IV кварталда 7,1 фоизга тушиб кетди ва 20,6 млрд долларни ташкил этди.