«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 9-турида «Челси»га қарши ўйин белгиланганига норозилик билдирмоқда.

«Челси» – «Манчестер Юнайтед» ўйини 22 октябрь кунига белгиланган, Моуриньо эса бу ўйинни 23-октябрга белгилаш керак деб ҳисобламоқда. Бунга «МЮ» 20 октябрь куни Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги учрашувда майдонга тушишини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Моуриньо ўз жамоасининг муҳим учрашувга тайёрланиши учун вақт етарли бўлмаслиги мумкинлигидан ташвишланган.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирча АПЛ раҳбариятига ўйин вақтини кўчириш бўйича мурожаат қилмаган. Лекин бундай сўров бари бир рад этилиши ҳақиқатга яқин, АПЛда тақвимга ўзгартиришлар киритилмайди.

Манба: Tribuna.uz