"МЮ"нинг 2015 йил ёзида трансфер қилинган 20 ёшли ҳужумчиси Антони Марсиял ўз номи туширилган футболкалар сотилиши орқали клуб учун деярли 3 миллион евро фойда келтирди.

Бу борада у ҳатто Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни ортда қолдирган.

Марсиялнинг "Монако"дан трансфер қилиниши "қизил иблислар" жамоаси учун 36 млн фунтга тушганди. У шу вақтгача жамоа сафида барча турнирларда 51 учрашувда майдонга тушди ва 17 гол уриб, 8 марта голли узатма муаллифи бўлди.