Хитойнинг Meizu компанияси Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўзининг янги маҳсулоти, 10 ядроли Helio X20 процессори ва Sony компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 12 мегапикселли махсус камерасига эга MX6 смартфонини намойиш этди. 7,25 мм қалинликдаги, темирқопламали мобиль қурилма биринчи бўлиб Хитойда сотила бошланади. 

Унга Sharpнинг 5,5 дюмли (1080р ўлчамли) экрани, 10-ядроли MediTek Helio X20 чипи, Mali-T880 графикаси, 4 гигабайтли оператив хотира ўрнатилади. Бундан ташқари, 32 гигабайтли ички хотира ва 3060 ма*с қувватли батареяга эга бўлади. Таққослаш учун, Pro 6 модели Helio X25 процессоридан фойдаланади. У бирмунча самаралироқ A72 ядроларидан ташкил топган.

12-мегапикселли асосий фотокамераси япон компаниясининг янги Sony IMX386 1/2,9 маҳсулоти бўлиб, унинг суратга олиш сифати Galaxy S7 ники билан бемалол рақобатлаша олади. 

Бундан ташқари, MX6га 5-мплик селфи-камера ҳам эга. Смартфон 2та сим карта ва LTE-тармоғини қўллаб-қувватлайди. Унга Android-Flyme (Marshmallow асосида) дастури ўрнатилган.

Телефон Meizuга хос бўлган ранглар: кулранг, тилла ва кумуш тусларда ишлаб чиқарилади. Унинг Хитойдаги нархи 1999 юань (299 долларга яқин) этиб белгиланган. Савдолар 30 июлдан бошланади.