«Барселона» ҳужумчиси Неймар Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси америкалик дастурчи Марк Цукербергга гаровда ютқазиб қўйди.

Неймар Цукерберг билан телефон дастурида тўпни жонглёр қилиш бўйича гаров ўйнади ва бу ишни 29 марта уддалади. Унинг рақиби эса 37 марта. Неймар Цукербергни ғалаба билан табриклаб, уни ҳақиқий тўп билан жонглёр қилиш учун «дуэль»га чақирди.

Манба: Tribuna.uz