Номаълум кимса Нью-Йоркнинг Бруклин туманида полицияга қарата ўт очди. Бу ҳақда ABC телекомпанияси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан 23:00 да (Тошкент вақти билан 08:00) рўй берган. Жиноятчилар қора тонировка қилинган автомобилларда келиб, кўчада патруллик қилиб юрган полицияга қарата ўт очган ва воқеа жойидан яширинган. ABC хабарига кўра, бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Кейинроқ воқеа жойидан бир неча квартал узоқликда автомобилни аниқлашган. Айрим маълумотларга кўра, отишма вақтида автомобиль салонида тўрт нафар қора танли эркак бўлган. Улардан ҳеч бири қўлга олинмаган.