Остонада Қозоғистон миллий география жамияти QazaqGeoнинг «Улитау-Арал» экспедициясига якун ясалди. Олимларнинг таъкидлашларича, чўл ортга чекинмоқда, Орол денгизи аста-секинлик билан тикланмоқда, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz. 

Гидробиологлар, геоинформация тизимлари мутахассислари, журналистлар, блогерлар, суратчилар ва кўнгиллилардан иборат 30 кишилик гуруҳ ушбу экспедицияни ташкил этиб, кундузлари 40 даражалик жазирма шароитида 4 000 кмдан ортиқ масофани босиб ўтишган. 

Улар, кўплаб иншоотлар, ҳудудларга бориб, экофожианинг оқибатларини ўз кўзлари билан кўришди. Машҳур Борсакелмас ороли, Бойқўнғир шаҳрига ташриф буюришган, қадимги шаҳар Кердери, Шимолий Оролни ўрганиб, Янгикент қалъа шаҳри вайроналарини бориб кўришган. Шу билан бирга, илмий сафарда қатнашган гидробиологлар Орол денгизидаги экологик вазият бирмунча яхшиланаётганини айтишган.